Тошкентда Янги йил байрами арафасида Тарвузмэн исмли суперқахрамон пайдо бўлди

Дата: 22:57, 28-12-2016.

Тошкент. 28 декабр.ЎзТАГ – Тошкентда Янги йил байрами арафасида Тарвузмэн исмли маҳаллий  суперқахрамон пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг тақдимоти “Суперқахрамонлар “Катта саҳнада” номли мусиқали эртак намойиши доирасида Тошкентдаги Катта академик театрида бўлиб ўтди.

Бугунда Супермэн, Бетмен, Ўргимчак Одам ва бошқа суперқахрамонлар барчага яхши таниш. ДКАТ саҳнасида ўзига хос суперқахрамон - Тарвузмэн пайдо бўлди ҳамда Янги йилни эртакдаги Арча-Сити шаҳрида ёвузлардан қутқарди.

Ушбу янги йил эртаги ҳар қандай ишда ҳақиқий дўстликсиз иш битмаслиги, суперкостюмиз ҳам суперқахрамон бўлиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Постановкачилар гуруҳига муаллиф ва постановкачи режиссёр Руслан Шерезданов, мусиқа раҳбари ва композитор Екатерина Комарова, постановкачи рассом Зубайдулло Ботиров, костюмлар бўйича рассом Лобар Полванова, балетмейстер Равшан Чориевлар киришди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: