Тошкентда январ ойида бешинчи зилзила бўлиб ўтди

Дата: 16:33, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Тошкентда январ ойида бешинчи зилзила рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Фанлар акаемиясининг Сейсмология институти Рақамли сейсмик тармоғидан маълум қилишларича, 13 январ соат 1.06да Тошкентда қуввати 2-3 баллик зилзила сезилди. Унинг ўчоғи Афғонистон ҳудудида бўлган.

Ўчоқ координаталари ш.к. 36,6°. ш.у. 70,4°. Магнитудаси Ms – 5,3. Чуқурлиги – 200 км.

Бу Тошкентда 2016 йил январ ойида сезилган бешинчи зилзилалиги таъкидланмоқда.

Ушбу зилзиладан ташқари, 1 январ 08.26 (1 балл), 2 январ 13.38 (2 балл), 8 январ 14.08 (2 баллдан паст) ва 9 январ 4.02да (3 балл) зилзила рўйхатга олинди. Уларнинг ўчоғи Афғонистон ва Ўзбекистон ҳудудида бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: