Тошкентда япон тилида нотиқлик санъати бўйича танлов бўлиб ўтади
Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 29 мартида Тошкентда япон тилида нотиқлик санъати бўйича 22- республикатанлови бўлиб ўтади. Унда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона олий ўқув юртларининг 20 зиёд талабалари қатнашади, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Япония элчихонасидан хабар қилишларича, танловда пойтахт ва ҳудудлар олий ўқув юртлари талабаларидан ташқари Тошкент ва Бухородаги Ўзбек-япон ресурс маркази, “Норико-Гаккю” Риштон-Япония маданий-иқтисодий марказиФарғонадаги «Камолот келажак минбари» тил маркази вакиллари ҳам иштирок этишади.
Танлов қоидаларига кўра, қатнашчилар япон тилида 5 минутлик нутқ сўзлашади, кейин эса нутқ мавзуига оид икки саволга жавоб беришади.
Биринчи олти ўринни олган қатнашчилар Бишкекда бўладиган Ўрта Осиё нотиқлик санъати танловига йўлланма оладилар.