Тошкентда Япония билан табиий офатлар хавфларини камайтириш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Дата: 17:31, 28-07-2015.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Япония табиий офатлар хавфларини камайтириш бўйича янада яқиндан ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдилар. Фавқулодда вазиятлар вазирлигида (ФВВ) Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Сатору Такахаши билан учрашувда айнан шу ҳақида гап кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ФВВ хабар қилишларича, учрашувда Сендай шаҳрида (Япония) ўтказилган БМТнинг офатлар хавфини камайтириш бўйича учинчи умумжаҳон конференциясида вазирлик вакиллари учрашуви натижаларини ҳам муҳокама қилинди.

Форум якунлари бўйича 2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай дастури қабул қилинган. Ушбу Дастур аввал амалга оширилган 2005-2015 йилларга мўлжалланган Хиого дастурининг давоми ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: