Тошкентда “Япониянинг Тохоку ҳудуди ҳунармандчилигининг гўзаллиги” кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:31, 24-04-2018.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – 26 апрелдан 16 майгача Тошкентда “Япониянинг Тохоку ҳудуди ҳунармандчилигининг гўзаллиги” кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япон фонди ва Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройи томонидан ташкил этилган.

Япония элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу кўргазма Ҳонсю оролининг шимолий-шарқида – Тохоку вилоятида ижод қилган ХХ аср япон усталарининг амалий санъатини тақдим этади. Унда турли жанрлардаги 70 ишлар, жумладан, кулолчилик, лакланган идишлар, тўқимачилик, металл буюмлар, ёғоч ва бамбукдан тайёрланган буюмлар намойиш этилмоқда.

Буларга қўшимча равишда кўргазмага халқ ҳунармандчилигининг гўзаллигидан илҳом олган рассомларнинг асарлари қўйилган бўлиб, у Тохокунинг маданий кайфияти ва руҳини акс эттиради.

26 апрелда Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройида бўлиб ўтадиган очилиш маросимида Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Ито нутқ сўзлайди.

Сурат манбаи: https://www.skr.su/news/228172

Янгилик билан ўртоқлашиш: