Тошкентда “Ярим туннинг бошқа томони” кўргазма лойиҳасининг очилиши бўлиб ўтади

Дата: 22:46, 12-03-2015.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – 24 мартда Тошкентда британ-исроил ҳайкалтароши Цадок Бен-Давиднинг “Ярим туннинг бошқа томони” кўргазма лойиҳасининг очилиши бўлиб ўтади. У Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Исроилнинг республикадаги элчихонаси кўмагида ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Галереядан хабар қилишларича, лойиҳа юпқа зангламайдиган пўлатдан кесиб ясалган уч ҳайкалтарошлик инсталляцияларини бирлаштиради. Европанинг таниқли ҳайкалтароши Цадок Бен-Давиднинг ишлари ўзига хос бадиий услуби билан ажралиб туради.

Унинг ҳар бир ҳайкалтарошлик инсталляциялари рассомнинг хассос бадиий фикрини ифодалайди ва унинг бадиий тасаввурини акс эттиради. Унинг асарлари юксалиш ва таназзул ҳар доим табиатда айланиб туради, деган ғояни ташийди.

“Ярим туннинг бошқа томони” кўргазма лойиҳасининг намойиши Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида 20 майга қадар давом этади.

Цадок Бен-Давид 1949 йилда Яманда туғилган ва шу йили унинг оиласи Исроилга кўчиб ўтган. Рассом Қуддусдаги Bezalel Academy of Arts бадиий академияси ва Лондондаги Марказий санъат ва дизайн коллежини битирган. У ҳозирда Буюк Британия пойтахтида яшаб, ижод қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: