Тошкентда яшил энергетика бўйича форум бўлиб ўтмоқда

Дата: 12:53, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Савдо саноат палатаси (ССП) Германия Илмий техникавий ҳамкорлик жамияти, шунингдек, “Ўзбекэнерго” ДАК билан биргаликда Green Forum-2016 илмий-техникавий форумини ўтказмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“15 апрелда бошланган форум доирасида Ўзбекистон энегрияни тежовчи технологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилишни рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилади, маҳаллий электроэнергетиканинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади”, - деб таъкидлашди ССП матбуот хизматида.

Форум ишида 300 ортиқ маҳаллий ва хорижий экспертлар, соҳа вазирлик ва муассасаларининг етакчи мутахасссислари, тадбиркорлар, Осиё ва Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси ва БМТТД вакиллари қатнашиши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: