Тошкентда ёнғин хавфсизлиги соҳасида 400 зиёд қоидабузилишлар аниқланди

Дата: 16:19, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Тошкентда ёнғин хавфсизлиги соҳасида 400 зиёд қоидабузилишлар аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига таянган ҳолда.

“Ўтказилган тадбир давомида, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган 46 та маскан, иқтисодиёт тармоқларининг бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ текширув ҳамда профилактик кўрикдан ўтказилди. Мазкур жараёнда 407 та ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳолатлари аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди. Ёқилғи қуйиш шаобчалари, кафе ва ресторан, корхона ва ташкилоларга алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

Аниқланган 400 зиёд ҳолатларнинг ярмидан кўпи жойида бартараф этилди. Ўтказилган ёнғин-техник текширувлар натижасига кўра, маскан ва муассаса раҳбарларига давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тақдим этилди. Аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенгроқ тарғиб этиш мақсадида, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги корхона, ташкилотларда ҳамда аҳоли яшаш жойларида учрашувлар уюштирилди. Шунингдек, ёнғин ўчириш ускуналардан тўғри фойдаланиш усуллари намойиш этилди.

Сурат манбаи: http://1news.uz/v-uzbekistane-2-cheloveka-pogibli-ot-posledstviy-pojara/

Янгилик билан ўртоқлашиш: