Тошкентда Ёш иқтисодиётчи олимлар форуми бўлиб ўтди

Дата: 16:08, 17-06-2014.

Тошкент. 17 июн. ЎзТАГ – Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида “Иқтисодиётнинг ўсиш заҳираларини мобилизация ва модернизация қилишнинг илмий асослари” мавзуидаги III Ёш иқтисодиётчи олимлар форуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қисқа вақт ичида Ўзбекистон ўртача даромад даражасига эга мамлакатлар қаторига қўшилди ва бир неча соҳалар бўйича ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилади. Бошқа мамлакатлар тажрибаси бунга эришишнинг ягона йўли йўқ эканлигини кўрсатмоқда... Ўзбекистон ривожининг кейинги қадамларини қўйиш учун мамлакатда зарур билим ва малакаларга эга бўлган иқтисодиётчилар бўлиши жуда муҳим. Ўйлайманки, III Ёш иқтисодиётчи олимлар форуми ана шундай замонавий иқтисодиётчи мутахассисларни етиштиришга яқиндан кўмаклашади”, - деб таъкидлади БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер форумнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида.
Пленар мажлисдан кейин қатнашчилар ёш иқтисодиётчиларнинг илмий маърузаларини секция йиғилишларида муҳокама қилдилар, ҳар бир тақдимот давомида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: