Тошкентда ёш қиз юқори тезликда бир гуруҳ пиёдаларни босиб кетди

Дата: 17:32, 18-09-2017.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“21 ёшли аёл рулда бўлган “Ласетти” автомобили йўл четида кетаётган пиёдалар гуруҳини босиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси “Бунёдкор” кўчасида жойлашган “Оқ тулпор” ресторанининг қаршисида содир бўлди. Шундан кейин машина бир “Нексия”га келиб урилган”, - деб таъкидлашди Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл хавфсизлиги бошқармаси матбуот-хизматида.

Пойтахт полицияси маълумотларига кўра, рулда бўлган қиз ҳушёр бўлган, бироқ унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган. Унинг ёнида йўловчи ўриндиғида машина эгаси бўлган.

Ҳодиса натижасида уч нафар ёш йигит жароҳатланган, улар Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига етказилган. Яна бир пиёда олинган жароҳатлардан кейин ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар икки автомашинанинг ҳайдовчилари ва йўловчилари жароҳат олишмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: