Тошкентда ёш халқаро конкурслар ғолибларининг концерти бўлиб ўтади

Дата: 17:05, 08-04-2016.

Ташкент. 8 апреля. УзТАГ – 23-24 апрелда мухлисларга маъқул бўлган 50 зиёд халқаро ва республика конкурслари лауреатлари бир жойга йиғилиб, Ўзбекистоннинг энг йирик саҳнаси  бўлган “Туркистон” саройида концерт берадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шоу-концерт иштирокчилари орасида маҳаллий ва дунё мутахассисларининг таҳсинига сазовор бўлган талантли вокалист, раққос, мусиқачилар бор. Республиканинг истеъдодли ёшлари Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Франция, Италия, Туркия, Чехия ва бошқа мамлакатларда ғалаба қозонганлар”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.

Концертда Сабина Мустаева, Мадина Саидазимова, Лайло Алиева, Виктория Ким, “Ясмин” гуруҳи ва бошқа халқаро ва республика конкурслари лауреатлари қатнашадилар.

“Бугун ушбу лауреатлар турли диплом, сертификат, грант ва совринлар эгаларидир, шунингдек, улар йўналиши бўйича ихтисослашган ўқув юртларига имтиёзли асосда кириш имконига эга. Турли ташкилотлар конкурс ғолибларини қўллаб-қувватлаб, уларга халқаро тадбирларда иштирк этиш имкониятини яратмоқдалар”, - деб қўшимча қилишди ташкилотчилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: