Тошкентда ёш мутахассилар форуми бўлиб ўтди

Дата: 11:34, 12-09-2014.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Кенгаши Федерацияси шафелигида Республика ёш мутахассисларининг II форуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кенгашдан хабар қилишларича, форум олдидан республиканинг барча вилоятларида ёш мутахассислар ўртасида конкурс ўтказилди. Жюри иштирокчиларнинг новаторлик ғояларининг долзарблиги, фаоллиги ва касб маҳоратларини баҳолади. Натижада республика форумига ҳар бир номинациядан 3тадан ғолиб келди.

Бундан ташқари, форум доирасида ёшлар меҳнатга жойлашиш, ўқиш ва малакани ошириш масалалари бўйича ўз фикрларини билдирган муҳокамалар ҳам бўлиб ўтди.

Танлов иштирокчиларининг энг яхши ишланмалари билан махсус кўргазмада танишиш мумкин бўлди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: