Тошкентда ёш немис тили таржимонлари учун анъанавий Ёзги академия бўлиб ўтади

Дата: 18:19, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 23-26 августда Тошкентда ёш немис тили таржимонлари учун анъанавий Ёзги академия бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг асосий ташаббусчиси пойтахтдаги Гёте-Институт бўлиб, Ёзги академия унинг биносида жойлашган.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, жорий йилда Ёзги академия 6-марта ўтказилмоқда.

Бу йилги Ёзги академия машғулотларида кўриб чиқиладиган асосий мавзу – оғзаки таржима масаласидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: