Тошкентда ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:08, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Шу кунларда Тошкентда “Мустақиллик болалари” анъанавий ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фестивал “Камолот” ёшлар жамоатчилик ҳаракати, мамлакат Олий ва ўрта-махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари томонидан ташкил этилган.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, фестивалга мамлакатнинг турли ҳудудларидан иштирокчилар таклиф этилган. Улар орасида Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони эгалари, халқаро олимпиадалар, спорт мусобақалари ва конкурслар ғолиблари бор.

Фестивал иштирокчилари тадбир доирасида “Мустақиллик” майдонига ташриф буюриб, бу ерда Мустақиллик ва гуманизм монументи пойига гуллар қўядилар, Миллий кутубхона ва Симпозиумлар саройидаги “Маърифат масканини” бориб кўрадилар.

Бундан ташқари, “Туркистон” саройининг ёзги саройида таниқли артист ва ёш ижрочилар иштирокида катта гала-концерт ўтказилади.

Фестивал ўз ишини бугун якунлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: