Тошкентда ёшлар инновация маркази ташкил қилинади

Дата: 16:00, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Тошкент давлат техника университетида ўзбек-япон қўшма инновация маркази ташкил қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказга япон томонидан етакчи техника университетлари ва илмий марказлари кўмаклашади. Бунга доир келишув япон бош вазири Синдзо Абэнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди”, -деб хабар қилади ОТМ матбуот хизмати.

Янги марказ Ўзбекистон илтимосига кўра очилмоқда. У ўзбек корхоналарида инновацион технологияларни жорий қилиш учун кадрлар етиштиради.

Бундан ташқари, марказ ўзбек ва япон олимлари ҳамкорлигини ривожлантириш, Кунчиқар мамлакати тажрибаларини жорий этишдан иборат.

Янги маркази ишини фаоллаштириш мақсадида яқин орада инновация мавзусида махсус семинар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: