Тошкентда ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича турнир бўлиб ўтди
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Тошкентда ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича ака-ука Рўзиқуловлар соврини учун III очиқ турнир бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақаларда Ўзбекистон ва Қозоғистонга мансуб 1996-1998 йилларда туғилган 200 атрофида спортчилар қатнашди. Барча саккиз вазн тоифасида олтин медаллар Ўзбекистон вакилларига насиб қилди. Хусусан, 50 кггача вазн тоифасида II Ёзги олимпиа ўйинлари ғолиби Илҳом Баҳромов, 55 кггача вазн тоифасида Осиё чемпиони ва жаҳон биринчилиги кумуш совриндори Жавоҳир Мираҳмедов, 74 кггача тоифада Осиё чемпиони Абубакр Алимовлар етакчи бўлдилар”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.
Турнирнинг фахрий меҳмонларидан бири Россияда хизмат кўрсатган тренер ССРИ спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича жаҳон ва Европа чемпиони Шамил Шарапов бўлди.
“Мусобақалар даражаси жуда юқори. Кўпчилик курашчилар пухта кураш намойиш қилмоқда. Рақобат кучлилиги кўриниб турибди. Техник жиҳатдан ҳали камчиликлар бор. Лекин улар тўғри томонга қараб ҳаракатланмоқдалар”, - деб ўртоқлашди Шарапов ўз фирклари билан.
Маълумот ўрнида, ушбу турнир мазкур ёш гуруҳи учун апрелда пойтахтда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик босқичидир. Май ойида ёшлар термаси Филиппинга Осиё чемпионатида қатнашиш учун йўл олади.


