Тошкентда ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги бошланмоқда

Дата: 17:29, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – 2-3 ноябрда Тошкентда ёшлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги бошланмоқда. Унда 1996-1998 йилларда туғилган 150 атрофида спортчи саккиз вазн тоифасида медаллар учун курашади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мусобақалар “Динамо” спорт мажмуида ўтказилади.

“Иштирокчилар орасида Осиё чемпиони ва жаҳон биринчилигининг бронза медали совриндори Жавоҳир Мираҳмедов, Осиё чемпиони бронза медали соҳиби Қамариддин Зайниддинов, Александр Карелин соврини учун халқаро турнир ғолиби Абубакр Алимов ва бошқалар бор”, - дейилади Миллий олимпиа қўмитаси сайтидаги хабарда.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси катта тренери Равшан Рўзиқуловнинг маълумотига кўра, мусобақа якунлари бўйича 2016 йилги мавсумда турли халқаро мусобақаларда қатнашувчи мамлакат термаси таркиби аниқланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: