Тошкентда йирик наркопритон фош қилинди

Дата: 14:38, 21-09-2017.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) тезкор ходимлари Тошкентда йирик наркопритоннинг фаолиятига чек қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Уни пойтахтда яшовчи 52 ёшли ишсиз лўли аёл Наталья Череповская ва унинг ноқонуний эри 49 ёшли қозоқ Назар Тажибаевлар ташкил этишгани аниқланди. Ҳар иккала қўлга олинган ҳам муқаддам турли хил наркожиноятлар, фирибгарлик ва ўғирлик учун беш мартадан судланган бўлиб чиқди.

 “Эр-хотин уйда наркопритон ташкил этиб, бу ерда турли гиёҳвандлик маҳсулотлари: морфин, кодеин ва афюн ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва тарқатиш билан шуғулланишган. Улар навбатдаги наркотиклар партиясини сотиш пайтида далиллар билан бирга қўлга олинди. Операция пайтида притондан муқаддам судланган 37 ёшли Эркин Парпиев ва 38 ёшли Игорь Кимлар топилди. Бу шахслар мазкур жойга наркотиклар сотиб олиш ва истеъмол қилиш ниятида келишган”, - деб таъкидлашди МХХ матбуот хизматида.

Терговгача тадбирлар давомида Череповская ва Тажибаев сўнгги икки йил давомида уйда ушбу жиноий фаолият билан шуғулланишгани маълум бўлди.

Эр-хотиннинг турар жой текширилганда турли наркотик моддаларни ўз ичига олган тиббий препаратлар: кўкнори, аммиак, эритиш моддаси, вена ичига қуйиладиган наркотиклар тайёрланишга ишлатиладиган димедрол, санат ва тропикамид кабилар топилди. Ходимлар наркотиклар тайёрлашда ишлатиладиган ускуналарни ҳам мусодара қилдилар.

Ўтказилган текширишлар натижасида мусодара қилинган гиёҳванд моддалар орасида морфин, кодеин ва афюн гиёҳванд моддалари мавжудлиги аниқланди.

Ҳуқуқ органлари Н. Череповская ва Н.Тажибаевга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сотиш ва шу ниятда ноқонуний ишлаб чиқариш, харид қилиш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳаракатлар) бўйича жиноят иши қўзғатдилар.  Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: