Тошкентда юнон-рум кураши бўйича “Ёш Ботирлар” халқаро турнири бошланди

Дата: 18:31, 13-12-2016.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – 13-14 декабрда ИИВнинг Спорт кураши бўйича Олимпиа заҳиралари ихтисослашган мактабида ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича “Ёш Ботирлар” очиқ халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мусобақаларда Ўзбекистон, Қозоғистонда 2000-2001 йилларда туғилган спортчилар қатнашадилар. 11 вазн тоифасида ғолиблар аниқланади. 13 декабрда бошланғич курашлар ўтказилади. Иккинчи кунда совриндорлар аниқланади”, - деб таъкидлашди Спорт курашлари уюшмасида.

Ушбу мусобақалар 2018 йилги ўсмирлар Олимпиадасига саралашнинг муҳим бўғини ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: