Тошкентда юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида очиқ чемпионат ўтказилади

Дата: 17:49, 25-02-2016.

Ташкент. 25 февраля. УзТАГ – Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Тошкентдаги юнон-рим кураши бўйича ёшлар ўртасида ака-ука Рўзиқуловлар соврини учун анъанавий мусобақа ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Спорт курашлари уюшмасидан маълум қилишларича, мусобақалар Республика олимпия захиралари коллежи базасида бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россиядан келган 1996-1998 йилларда туғилган 200 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун беллашадилар.

Ўзбекистон Ёшлар терма жамоаси таркибидан II ўсмирлар Олимпиада ўйинлари ғолиби Илҳом Баҳромов, жаҳон чемпионати кумуш медаль совриндори, Осиё чемпиони Жавоҳир Мираҳмедов, Осиё чемпиони Абубакр Алимов каби кўплаб иқтидорли ёшларимиз ўрин эгаллаган.
Маълумот ўрнида, ака-ука Рўзиқуловларниннг ҳар бири ўзбек кураши тарихида ёрқин из қолдирган. Улар орасида Равшан энг совриндор бўлиб, у қитъа биринчилигининг “бронза”сини, 2006 йилги Осиё ўйинларининг кумуш совринини, халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини қўлга киритган. Шавкат ва Шухрат Рўзиқуловлар эса Ўзбекистон спорт усталаридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: