Тошкентда Юрий Гагаринга янги ёдгорлик ўрнатилади
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Тошкентда инсоннинг коинотга чиққанига 55 йил тўлиши муносабати билан саёранинг биринчи космонавти Юрий Гагариннинг бронза бюсти ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги ёдгорлик Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Маданиятлар мулоқоти – Ягона дунё” халқаро ҳайрия жамғармаси ташаббусига биноан қўйилмоқда. 12 апрелда ёдгорликнинг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Унда ёдгорлик Тошкент политехника музейига тақдим этилади”, - деб таъкидлашди воколатхонада.
Янги ҳайкал тошкентлик уста Алексей Леонов томонидан ясалган. Эндиликда у Ўзбекистон пойтахтидаги энг таниқли музейлардан бирининг экспозициясини безайди.
Шунингдек, ёдгорлик шаҳар сайёҳлик обидалари рўйхатига киради ва Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликнинг яна бир рамзи бўлади.