Тошкентда Юрий Гагариннинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Тошкентда Россия Фан ва маданият маркази кўмагида дунёдаги энг биринчи космонавт Юрий Гагарин таваллудининг 80 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хусусан, Тошкент давлат техника университетининг авиация факультетида фотокўргазма ва Юрий Гагарин таваллудининг 80 йиллигига бағишланган доира суҳбати ўтказилди. Шунингдек, Россия Фан ва маданият марказида ушбу санага бағишланган очиқ дарслар ўтказилди”, - деб қайд этди марказдаги манба.
Айтиб ўтиш керакки, Юрий Гагарин Ўзбекистонга бир неча маротаба ташриф буюрган, учувчилар, пахтакорлар билан учрашган, Жиззах вилоятида эса, унинг номи билан аталган шаҳарча мавжуд.


