Тошкентда Юсуф Елизаровнинг 95-йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади

Дата: 10:38, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 16 октябрда Ўзбекистон Давлат санъат музейида рассом Юсуф Елизаровнинг 95-йиллигига бағишланган кўргазма очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Музейдан маълум қилишлаича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Юсуф Елизаров (1920-1974 йй.) XX аср ўзбек рассомлари орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Рассомни ҳаёт давридаёқ “Марказий Осиё Репини” деб атай бошлаган эдилар.

Маълумот ўрнида, Елизаров Самарқандда туғилиб, Павел Петрович Беньков етакчилигида бадиий ўқув юртини тугатди, сўнгра ўқишни Суриков номидаги Москва бадиий институтида давом этирди.

1949-1954 йилларда Тошкент бадиий ўқув юртида, Тошкент театр-бадиий институти, Педагогика институтида (1955-1974 йй.) дарс берди. Елизаровнинг ишлари Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Бадиий Академияси дирекцияси, А.Навоий номидаги Адабиёт музейи, Третьяков галереяси, Астрахан расомлар галереясида, АҚШ ва Исроилнинг кўплаб музейларида сақланади.

Рассомнинг суратлари коллекцияси унинг ватани бўлган Самарқандда ҳам сақланади.

1958 йилда чизилган “Ўзбекистон маданияти арбобларининг гуруҳли портрети” рассом ижодининг гултожи ҳисобланади. Унда кўплаб таниқли театр, мусиқа, кино, тасвирий санъат усталари акс этганлар.

Ушбу расмда буюк Ҳалима Носированинг куйлаши тасвирланган. Уни ўзбек маданиятининг К.Закиров, М.Ашрафий, И.Акбаров, Ю.Ражабий, А.Абдуллаев, А.Ҳидоятов, Тамара-хоним, М.Турғунбоева, С.Юдаков, М.Бурхонов, М.Левиев, М.Ойбек, Г.Измайлова, У.Тансиқбоев ва бошқа машҳур арбоблари диққат билан тингламоқдалар.

Кўргазма Давлат санъат музейи ва Ўзбекистон Бадиий Академияси дирекцияси суратлар коллекцияси асосида ташкил қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: