Тошкентда ўз боласини $300 га сотган ота-она қўлга олинди

Дата: 15:33, 31-01-2019.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Тошкентда ўз боласини $300га сотган ота-она қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ўзларининг 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида $300га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан П.Г. ва Г.П.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурат манбаи: https://plastichno.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: