Тошкентда замонавий немис пьесаларининг саҳна ўқувлари бўлиб ўтади

Дата: 18:00, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Тошкент Гёте-институти “Илҳом” театри билан ҳамкорликда Ўзбекистон пойтахти аҳолиси ва меҳмонларини замонавий немис драматургияси намуналари билан таништиришда давом этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“8-12 октябр кунлари “Илҳом” театри саҳнасида анъанавий бўлиб улгурган саҳна ўқувлари ўтказилади. Бу сафар томошабинлар эътиборига замонавий немис драматургларининг рус тилига таржима қилинган уч пьесаси тақдим қилинади. Булар “Муҳаббатнинг тўрт расми”, “Зарба” ва “Жабрдор” пьесаларидир”, – деб таъкидлашди Гёте-институт матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2005 йилдан бери амалга оширилиб келаётган лойиҳаниниг асосий мақсади ўзбекистонилк театр ихлосмандларини Германиянинг истеъдодли ёш муаллифлари ижоди билан таништиришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: