Тошкентда замонавий немис суратлари кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 16:09, 20-03-2014.

Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – 27 март куни Тошкентда “Ҳақиқий макон – тасвир сарҳадларида” номли кўргазма бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Кўргазма доирасида таниқли немис суратчилари Сюзанна Брюггер, Томас Деманда ва Хайди Шпеккернинг турли йўналишлардаги ишлари намойиш этилади. Лекин ушбу ижодкорларни бирлаштириб турган етакчи мавзу – жамоат макони мавзусидир. Ушбу жиҳат Хайди Шпеккернинг абстракт архитектура тасвирлари, Сюзанна Брюггернинг шаҳарлар режалари кесимлари, Томас Деманднинг макон тасвири конструкцияларида кўринади” – деб таъкидлашди Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Кўргазма доирасида Ўзбекистонда намойиш муаллифларидан бири Хайди Шпеккер ташриф буюради ва Тошкентда замонавий немис суратчилиги мавзусида маъруза қилади. Шунингдек, немис суратчиси ўзбек ҳамкасблари билан тажриба алмашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: