Тошкентда зардўзлик санъати намуналари кўргазмаси бўлиб ўтаяпти

Дата: 15:38, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат санъат музейида “Зардўзлик санъатининг ноёб намунаси” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан хабар қилишларича, кўргазмада бухоронинг зардўзлик халқ амалий санъати намуналари намойиш этилмоқда. Улар орасида XIX асрга мансуб зар чопон ҳам бор. Музей ходимларининг сўзларига кўра, чопон қора сиёҳ ранг катакли духобадан қилинган бўлиб, унга тилла ва кумуш иплардан “гулдўзи” усулида нақшлар тикилган.

Чопон зардўзликнинг “буттадор” усули асосида тикиш услубига мансуб бўлиб, ўзига хос услубда яратилган. Чопоннинг ички астари адрас нусха қимматбаҳо шойидан иборат. Чопоннинг четлари жияклар билан безатилган. Чопоннинг четларига ҳам тилла иплардан “бута” шаклида нақшлар берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: