Тошкентда “Ўзавтойўл” ва австриянинг SWARCO ширкати ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Дата: 12:39, 10-09-2015.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзавтойўл” ва австриянинг SWARCO корпорацияси кузатув кенгаши аъзолари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Учрашувдан кўзланган мақсад келгусида йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамкорлик масалалари бўлди. Ўзбек томони республикадаги йўл усти чизиқлари учун бўёқ маҳсулотлари ва ўзидан ёруғлик чиқарадиган йўл белгилари сифатини янада яхшилаш, шунингдек, бу каби маҳсулотларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришга эҳтиёж борган сари ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, шу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар барпо этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этди”, – деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма корхоналар барпо этиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишни давом эттиришга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: