Тошкентда ўзбек-афғон маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтди
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Халил Карзай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида душанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот вазирлиги хабар бермоқда.
Учрашувда иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда бўлажак учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида Тошкент шаҳрида вазирлар ўринбосарлари даражасида Ўзбекистон-Афғонистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтгани хам маълум қилинган.
“Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.
Маслаҳатлашувлар давомида ҳурмат, ўзаро манфаатдорлик ва қизиқишларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Шунингдек халқаро ва минтақавий долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.


