Тошкентда ўзбек-америка бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:03, 01-02-2017.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-америка бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, форум Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Стивен Надерни раҳбарлигидаги АҚШ ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи доирасида бўлиб ўтади.

Бизнес-форумда АҚШ маъмурияти юқори мансабли аъзолари, Американинг етакчи компаниялари ва ишбилармон доиралари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари, халқаро молия институтлари ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этадилар.

Ташриф 30 январдан 2 февралгача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: