Тошкентда ўзбек-америка муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Дата: 12:41, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-америка муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2016-йилнинг 11-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди”, - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, бўлажак икки томон учрашувларининг жадвали ва мазмуни муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: