Тошкентда ўзбек-беларусь кооперация биржаси бўлиб ўтади
Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 22-25 сентябрида Тошкентда Беларусь ишбилармон доиралари делегацияси ташрифи доирасида ўзбек-беларусь кооперация биржаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкентга ташриф доирасида ўзбек-беларусь кооперация биржаси бўлиб ўтади, у икки мамлакат компаниялари орасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга имкон беради. Бундан ташқари, беларусь бизнесменлари Ўзбекистон вазирлик ва муассасаларида қатор учрашувлар ўтказадилар, йирик саноат корхоналарига ташриф буюрадилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $102,8 млнгача қисқарди (2013 йилга нисбатан 81,7%). Беларусь экспорти чоракка $67 млн (–27,3%) тушиб кетди, импорт эса $35,8 млнга (+6,3%) қадар ўсди.


