Тошкентда ўзбек-бельгия бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 16:49, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – 13-15 мартда Ўзбекистон Республикасига Бельгия ишбилармон доираларининг Валлон Экспорт ва хорижий инвестициялар бўйича агентлиги бошқарувчиси Шантал де Бле бошчилигидаги делегацияси ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Савдо саноат палатаси маълумотларига кўра, 13 мартда ЕИ Тошкентдаги делегацияси раҳбари Э.Стипрайс вa ССП раҳбари А.Шайхов, вазирлик ва муассасалар вакиллари, бельгиялик компаниялар соҳаларидан келиб чиқиб, маҳаллий тадбиркорлар иштирокида ўзбек-бельгия бизнес-форуми ва кооперация биржаси ўтказилади.

 14 мартда Ўзбекистон Савдо саноат палатасида Бельгия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказилади.

Бельгия компаниялари Ўзбекистон бизнеси билан турли соҳалардаги савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ниятидалар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: