Тошкентда ўзбек-болгар ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 12:25, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Болгария Республикаси ўртасида иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг (ҲАК) 4-йиғилиши, шунингдек, икки давлат бизнес доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хабар қилганидек ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишига иштирок етиш учун Тошкентга Болгария минтақавий ривожланиш вазири Лиляна Павлова бошчилигида делегацияси келди. Делегацияга хукумат вакиллари, шунингдек, 30 дан ортиқ Болгария бизнес вакиллари киритилган.

ҲАК йиғилишини оча туриб, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев Болгарияни Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги ишончли ва истиқболли ҳамкори деб атади.

Аммо, вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, Болгария билан ўзаро савдо ҳажми 2015 йилда $41,2 млнни ташкил қилган, бу эса икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятига жавоб бермайди.

Болгария делегацияси раҳбари Лиляна Павлова Ўзбекистон ва Болгария мавжуд салоҳиятидан тўлароқ фойдаланиши зарурлиги ҳақидаги фикрга қўшилишини билдирди.

Делегация раҳбари икки мамлакат орасида анъанавий дўстона муносбатлар мавжудлигини, Болгария Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги устивор ҳамкор сифатида кўришини айтиб ўтди.

Л.Павлова Uz-Prista Oil ўзбек-болгар қўшма корхонасининг муваффақияти шу каби корхоналарни ташкил этиш учун яхши бир намуналигини таъкидлаб ўтди.

Унинг сўзларига кўра Ўзбекистонга экспорт қилинаётган дори-дармон, тиббий ускуна, мева ва сабзовотларни қайта ишлаш линиялари, косметика каби болгар товарлари сафини кенгайтириш учун яхши имконятлар мавжуд.

Болгар делегацияси раҳбари савдо, таълим, сайёҳлик, жумладан, соғловлаштириш туризми, транспорт, транспорт-логистика соҳалари, энергетика, атроф муҳит муҳофазаси каби соҳалардаги ҳамкорлик салоҳиятини ҳам келтириб ўтди.

Йиғилиш якунлари бўйича протокол имзоланди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда Болгария инвестициялари иштирокида 14 корхона фаолият олиб боради, улардан 3таси тўлиқ болгар капиталига яратилган. Ушбу корхоналарнинг асосий фаолият йўналиши кимё, тўқимачилик, виночилик, қандолатчилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: