Тошкентда ўзбек-чех маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади

Дата: 15:10, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-чех сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарек бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади”, - дейилади сешанба кунги хабарда.

ТИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда бўлиш давомида Чехия делегацияси Ўзбекистон-Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида учрашувлар ўтказади ҳамда Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: