Тошкентда ўзбек-француз ҳукуматлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Дата: 16:47, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 20 июлда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИАИСВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Кун тартибига мувофиқ йиғилишда ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва тизимини диверсификация қилиш, инвестициявий ва молия-техникавий ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туризм соҳаларида ўзаро кўмаклашиш ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилади”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.

Бундан ташқари, комиссия йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Франциянинг етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форум, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперация биржаси ўтказиш кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Франция делегациясига Ташқи савдо, хорижда Франция фуқаролари ишлари ва туризмни йўлга қўйиш бўйича Давлат котиби Маттиас Фёкел бошчилик қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: