Тошкентда ўзбек-ҳинд сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-ҳинд сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“2016 йилнинг 25 апрелида Ўзбекистонга ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужат Мехта бошчилигидаги Ҳиндистон Республикаси делегацияси ташриф буюрмоқда”, - дейилади муассаса хабарида.
Таъкидланишича, ташриф дастуридан сиёсий маслаҳатлашувларнинг ташқи сиёсий муассасалар ўринбосарлари даражасидаги навбатдаги раундини ўтказиш ўрин олган.