Тошкентда Ўзбек-Ҳинд тадбиркорлик маркази ташкил этилади

Дата: 15:15, 06-03-2018.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбек-Ҳинд тадбиркорлик маркази ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг лойиҳаси билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти шуғулланмоқда.

Шунингдек, “Ҳиндистон-МДҲ” ССП билан ҳамкорлик ҳақида ва Ўзбек-Ҳинд Ишбилармонлик кенгаши ташкил этиш ҳақида келишувни имзолаш масаласи ишлаб чиқилмоқда. Бунга доир ҳужжатларни 2018 йил апрелда имзолаш кутилмоқда.

Бундан ташқари, Гужарат штати ССП Федерацияси билан бирга март ойида Ўзбекистонга Ҳиндистон ишбилармон доиралари делегацияси ташрифини уюштириш режалаштирилган.

Ушбу маълумотлар Тошкентда фармацевтика ва кимё саноати бўйича феврал охирида бўлиб ўтган ўзбек-ҳинд бизнес-форуми доирасида очиқланди. Учрашувда Ҳиндистон кимё саноати ва ўғитлар давлат вазири М.Мандавия қатнашди.

Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга ўтган йил августдаги ташрифи доирасида таъкидлангани каби, бизнес-форум якунлари бўйича қиймати $80 млндан зиёдлик 22 шартномалар, шунингдек, 20 инвестицион келишувлар, қиймати $70 млндан ортиқ бўлган битимлар имзоланди.

ССП маълумотига кўра, 2017 йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $323,6 млнни ташкил этган бўлса, жумладан, экспорт $32,5 млнни, импорт эса $291,1 млнни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасида Хиндистон Республикаси сармояси иштирокидаги 101 та корхона фаолият юритиб, улардан 15 таси 100% Ҳиндистон капиталига очилган. Улар асосан дори воситалари, текстиль маҳсулотлари, ювиш воситалари ишлаб чиқариш, чарм ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, туристик хизматлар кўрсатиш, улгуржи ва чакана савдо соҳаларида фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлигида 16 Ҳиндистон компаниясининг ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

Сурат манбаи: https://uznet.press/m/237796l.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: