Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес-форуми бўлиб ўтади
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес-форуми ва Қирғизистоннинг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Уни ўтказиш масалалари Қирғиз Республикаси Иқтисоиёт вазири А.Новиков билан Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида ўтказилган учрашувда кўриб чиқилди.
Учрашув давомида бўлажак тадбирларни олий даражада ўтказиш юзасидан амалий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, савдо алоқалари, транспорт-коммуникацион, инвестицион ҳамкорлик ва саноат кооперациясини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.