Тошкентда ўзбек-қирғиз чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди

Дата: 13:00, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-қирғиз чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2017-йилнинг 12-декабр куни мамлакатга Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг расмий ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг тўрт кунлик учрашуви якунланди.

“Учрашув доирасида 2017-йилнинг 5-сентябридаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномага кирмаган Ўзбекистон-Қирғизистон чегара участкаларини тавсифлаш бўйича ишлар давом этди”, - деб таъкидланади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 13-14 декабрда С.Жээнбеков расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда.

Сурат манбаи: https://ria.ru/world/20130724/951706017.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: