Тошкентда ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Апрель охирида Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг ўзбек-қирғиз давлат чегараларини делимитизация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукумат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВдан хабар беришларича, музокаралар давомида ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳаси бўйича ишларнинг дастлабги натижалари кўриб чиқилган. Шу жумладан, томонларнинг келишилган давлатлараро чегара линияси бўйича таклифлари ҳам кўриб чиқилган.
ТИВнинг қайд этишича, учрашув ишбилармонлик ва ҳамкорона руҳда ўтган. Эслатиб ўтамизки, ушбу масала бўйича бундан илгариги учрашув Тошкентда 27-29 март кунлари бўлиб ўтган эди. ТИВ хабарига кўра ўшанда экспертлар илгари тайёрланган ўзбек-қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳасини қайта ишлаганлар. Шунингдек, лойиҳа тўлиғича тегишли келишувлардан ўтказилиши зарурлиги ҳам қайд этилган эди.
Учрашув натижалари бўйича протокол имзоланган.