Тошкентда ўзбек-испан бизнес-форуми бўлиб ўтди

Дата: 16:41, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Пойтахтдаги Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Испания Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазирлиги томонидан ташкил этилган.
Форум давомида Испания ишбилармон доиралари вакиллари саноат, кичик бизнес соҳасидаги ислоҳотлар, хусусийлаштириш имкониятлари, “Навоий” ва “Ангрен” эркин иқтисодий саноат ҳудудларидаги имкониятлар, у ердаги имтиёз ва енгилликлар билан яқиндан таништирилди.
Бизнес-форум якунлари бўйича савдо, сармоялар, фармацевтика, темир йўл қуриш, машинасозлик каби соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир келишувлар имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: