Тошкентда ўзбек-канада ташқи ишлараро маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтади
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-канада ташқи ишлараро маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“30-31-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Канада Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Қутб олди минтақаси, Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича Бюроси Бош директори Элисон ЛеКлэр бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Ташриф дастурига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш киритилган.