Тошкентда “Ўзбек керамикаси афсоналари” кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 12:25, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 21-23 ноябр кунлари Тошкентда “Ўзбек керамикаси афсоналари” кўргазмаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўргазмада Ўзбекистон мумтоз керамикаси сулолаларининг вакиллари бўлган кўпчилик машҳур усталар иштирок этадилар. Бундан ташқари, кўргазма доирасида усталар ишларининг тақдимотлари, илмий семинар, шунингдек, кулолчилик ускуналарида ишлаш ва сопол идишларга сурат чизиш бўйича маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: