Тошкентда ўзбек-хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Дата: 17:34, 08-04-2016.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – 2016-йилнинг 6-8-апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўзбекистон-хитой муносабатларини ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлари вазирликлари делегациялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Хитой делегациясига ТИВ Шартнома-ҳуқуқ департаменти маслаҳатчиси Го Сяомей раҳбарлик қилди.

“Учрашувда томонлар бўлажак қўшма тадбирларда имзолаш кўзда тутилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашишдилар”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: