Тошкентда ўзбек-корейс симпозиуми бўлиб ўтади

Дата: 17:11, 04-06-2015.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – 5 июнда Тошкентда икки давлат ривожи қўшма стратегияларига бағишланган ўзбек-корейс симпозиуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлигининг(KOICA) вице-президенти Чве Сонг-Хо ва бошқа юқори лавозимдаги амалдорлар қатнашадилар. Симпозиумда Ўзбекистоннинг Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган беш йиллик иқтисодий ривожланиш режаси ва Ўзбекистон ҳамда KOICA ўртасидаги 2015-2017 йиллардаги ҳамкорлик дастур тафсилотлари тақдим этилади”, – деб таъкидлашди KOICA матбуот хизматида.

Шунингдек, иштирочилар симпозиум доирасида Жанубий Кореянинг Ўзбекистонда таълим, тиббиёт, энергетика ва бошқа соҳаларда ривожланишга расмий ёрдам линияси бўйича кўмаги масаласини ҳам муҳокама қилишни режалаштирмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: