Тошкентда ўзбек-немис спектаклининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 09:53, 03-03-2016.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – 4 мартда Тошкентда немис режиссёри Франциск-Тереза Шютц томонидан қўйилган “Михаэль Кольхаас” ўзбек-немис спектаклининг премьераси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Спектаклда ўзбек актёрларининг иштироки ва махсус кийим бошлар унга ўзига хослик бағишлайди. Лойиҳа бир асарга европа ва осиёнинг икки талқини сифатида амалга оширилмоқда. Шу сабабли немис режиссёри Франциск-Тереза Шютц ва унинг ўзбек ҳамкасби Обид Абдураҳмонов икки ўзига хос спектакль яратиб, мумтоз немис асарига икки режиссёрлик ёндашувини намоён қилдилар”, - деб таъкилдлашди мамлакат Ёшлар театрида.

Рассом Филипп Кифер томонидан ҳар икки спектаклни кўплаб декорацияларни ташимасдан туриб қўйишга имкон берувчи ечим топилди. Бу ишга ҳар бир спектакль учун алоҳида мусиқа ёзган Виталий Аминов, Филипп Кифернинг немис талқини учун костюмлари ва Васса Васильеванинг тошкент постановкаси учун тиккан кийимлари, актёрларнинг ўзига хос ўйини ҳам ҳисса қўшган.

Лойиҳага кўра, ҳар икки спектакль халқаро гастролга чиқади. Франциск-Тереза Шютц томонидан қўйилган “Михаэль Кольхаас” ўзбек томошабинларига, унинг ўзбек ҳамкасби Обид Абдураҳмонов қўйган “Михаэль Кольхаас” эса немис томошабинларига Германияда тақдим этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: