Тошкентда ўзбек-қозоқ бизнес-форуми бўлиб ўтади
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 19 октябрда Тошкентда йиллик ўзбек-қозоғ бизнес-форуми ва кооперация биржасини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика савдо саноат палатаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Тадбирда машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат, фармацевтика, кимё, қадоқлаш, енгил саноат соҳалари бўйича 30дан ортиқ қозоқ компаниялари иштирок этади”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ушбу компаниялар енгил автомобиллар, электр қозонлари, трансформаторлар, металл черепица, алюминий профиллар, цемент, бўёқлар, қувурлар ҳамда фитинглар, ёғ, ун, музлатилган балиқ, дори-дармонлар, каустик сода ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.