Тошкентда ўзбек-қозоқ қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 10:06, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ – 2015-йилнинг 21-25-декабр кунлари Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Учрашув Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган эди”, - дейилади хабарда.

“Музокаралар самарали ва конструктив оқимда, анъанавий ҳамжиҳатлик руҳида ва дўстона шароитда бўлиб ўтган”и хабар қилинмоқда.

Эслатиб ўтамизки, икки мамлакат ҳукуматларининг ўзбек-қозоқ демаркацион комиссиясининг бундан олдинги йиғилиши Тошкентда 7-11 декабрда ўтказилган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон умумий узунлиги 2,3 минг км бўлган чегарани демаркация қилиш ишларини деярли якунладилар. Ушбу иш 2014 йил баҳордан бери олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: