Тошкентда ўзбек-қозоқ ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Дата: 13:33, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда ўзбек-қозоқ ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“13-14 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро-ҳуқуқий департмент директори Арман Исетов бошчилик қилган.

“Учрашув чоғида ҳамкорликнинг шартномавий ҳуқуқий асослари инвентаризациядан ўтказилди, иккитомонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди”, - деб таъкидланади хабарда.

Музокаралар давомида ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматларининг фаолияти тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: